Линделефнинг уйи «МЮ»нинг ўйини вақтида туналган. Футболчи навбатдаги турни ўтказиб юборади
Жума, 21 Январ
3437
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Виктор Линделефнинг уйига номаълум кимсалар бостириб кирган.

Daily Mail’га кўра, «МЮ»нинг сафарда «Брентфорд»га қарши ўйини (3:1) давом этаётганда швециялик футболчининг уйига ўғрилар тушган. Викторнинг турмуш ўртоғи Майанинг маълум қилишича, у жиноятчиларнинг уйга бостириб кираётганини сезиб қолгач, дарҳол фарзандларини олиб, хоналардан бирида қулфланиб яширинган.

«Бу воқеадан мен ва болаларим жуда ҳам қўрқдик. Ҳозирда Манчестердан Швециядаги уйимизга келдик, яқинларимиз даврасидамиз», - дея ёзади Майа инстаграмдаги саҳифасида.

Маълум қилинишича, «МЮ» бош мураббийи Ральф Рангник шу воқеа сабабли Виктор Линделефга «Вест Ҳэм» билан ўйинда дам берган ва уни таркибга жалб этмаган.

«Виктор нималар бўлганини айтиб берди. У аёли ва фарзандларини ёлғиз қолдиришни истамаяпти. Шу боис унга ҳозирча дам бердик», - дейди германиялик мутахассис.

Маълумот учун, «МЮ» – «Вест Ҳэм» учрашуви 22 январь, шанба куни соат 20:00да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар