Италия Кубоги. Элдор гол урган ўйинда «Рома» «Лечче»дан устун келиб, 1/4 финалга йўлланма олди
Жума, 21 Январ
8584
Фото: Рома

Италия Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган сўнгги баҳсда «Рома» ўз майдонида «Лечче» устидан иродали ғалабани қўлга киритди. Калабрезининг голига Кумбула, Абраҳам ва захирадан майдонга тушган Шомуродов жавоб беришди. 

Эътиборлиси, бу — Элдорнинг 2022 йилдаги илк голи.

«Рома» 1/4 финалда 9 февраль куни ўз майдонида «Интер» билан тўқнаш келади. 

Италия Кубоги. 1/8 финал
Рома — Лечче 3:1
20 январь, «Олимпико»
Голлар
: Кумбула (40), Абраҳам (54), Шомуродов (81) — Калабрези (14). 
Рома — Патрисиу, Карсдорп, Кумбула, Ибаньес, Мэйтленд-Найлз (Винья, 46), Кристанте, Верету (Дзаньоло, 46), Перес (Мхитарян, 46), Оливейра, Афена-Гьян (Шомуродов, 64), Абраҳам (Залевски, 86).
Лечче — Блеве (Габриэль, 21), Гендрё, Калабрези, Дермаку (Лучиони, 46), Баррека, Листковски (Фараго, 65), Блин, Ҳельгасон, Гаржуло, Ди Мариано (Кода, 46), Оливьери.
Четлатиш: Гаржуло (62).

Ўхшаш янгиликлар