Испания Кубоги 1/8 финалида «Реал» меҳмонда «Эльче» билан баҳс юритиб, камчиликда камбэк қилишга муваффақ бўлди.
Беллашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади. Қўшимча бўлимларда, 102-дақиқада мадридликлар камчиликда қолишди — мезбонлар Исконинг хатосидан сўнг қарши ҳужумда бирга-бир вазиятга чиқиб кетишди, рақиб футболчисини йиқитган Марсело эса майдондан четлатилди. 103-дақиқада Верду ҳисобни очди, 108-дақиқада Иско айбини ювиб, мувозанатни тиклади. 116-дақиқада эса Азар «қироллик клуби»ни чоракфиналга олиб чиққан голга муаллифлик қилди.
Испания Кубоги. 1/8 финал
Эльче — Реал 1:2
20 январь, «Мартинес Валеро»
Голлар: Верду (103) — Иско (108), Азар (116).
Эльче – Вернер, Паласиос, Диего Гонсалес, Дональд (Верду, 87), Мохика, Хосан (Моренте, 66), Фидель, Гумбау, Гути, Лукас Перес (Милья, 79), Каррильо (Фриаза, 95).
Реал – Лунин, Алаба, Начо, Марсело, Кроос (Себальос, 91), Вальверде (Модрич, 72), Камавинга (Каземиро, 72), Васкес, Йович (Иско, 79), Винисиус (Менди, 118), Родриго (Азар, 91).
Огоҳлантиришлар: Кроос (78), Каземиро (87), Милья (87), Алаба (94).
Четлатишлар: Марсело (102), Милья (120+2).