«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола жаҳоннинг айни дамдаги жарима зарбалари энг яхши ижрочиси ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Бу «Саутҳемптон» яримҳимоячиси Жеймс Уорд-Праус. У айни дамда бу борада жаҳонда энг яхшиси. Уорд-Праусдан яхшироқ бўлган ижрочини кўрмаяпман», - дея Гвардиоланинг сўзларини келтирган Goal.
Маълумот учун, 27 ёшли Уорд-Праус жорий мавсум АПЛда 19 ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилган. «Саутҳемптон» 21 ўйиндан кейин 24 очко билан 12-ўринда бормоқда.