«Барселона» Бильбаода кечган драматик баҳсда ютқазиб, Испания Кубогини тарк этди
Жума, 21 Январ
7342
Фото: AS

Испания Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган сўнгги ўйинда турнирнинг ўтган мавсумдаги финалчилари — «Барселона» ва  «Атлетик» Бильбаода тўқнаш келишди. 

Биринчи бўлимда Икер Мунианнинг тезкор ва чиройли голига тики-такадан сўнг Ферран Торрес дебют тўпи билан жавоб берди. 86-дақиқада Иньиго Мартинес яна мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 90+3-дақиқада Педри мувозанатни тиклаб ўйинни қўшимча бўлимларга олиб борди.

Қўшимча бўлимларда эса Муниаиннинг пенальтидан урган голи амалдаги чемпионни мусобақадан чиқариб юборди.

Испания Кубоги. 1/8 финал
Атлетик Б — Барселона 3:2

20 январь, «Сан Мамес» 
Голлар: Муниаин (2, 105+2 пенальти), Мартинес (86) — Торрес (20), Педри (90+3).
Атлетик – Агирресабала, Де Маркос (Лекуэ Мартинес, 106), Иньиго Мартинес, Вивиан, Берчиче (Баленсиага, 91), Дани Гарсия, Весга (Ноласкоаин, 117), Рауль Гарсия (Беренгер, 79), Сансет (И.Уильямс, 52), Н.Уильямс (Заррага, 110), Муниаин. 
Барселона – тер Стеген, Пике, Араухо, Альба, Бускетс, Педри (Брэйтуэйт, 105+3), Гави (Френки де Йонг, 61), Дани Алвес, Ютгла (Фати 61, Дест 96), Эззальзули (Нико Гонсалес, 46), Ферран Торрес.
Огоҳлантиришлар: Дани Гарсия (30), Пике (76), Педри (97), де Йонг (104), Альба (105+1), И.Уильямс (119), Муниаин (120).

Ўхшаш янгиликлар