Ўзбекистон U-18 жамоаси Рауф Инилеев бошчилигида халқаро турнирда иштирок этади
Пайшанба, 20 Январ
3549
Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон U-18 жамоаси 5-14 феврал кунлари Белорус пойтахти Минскда бўлиб ўтувчи «Ривожланиш кубоги» ўртоқлик турнирида иштирок этади. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси берган хабарда маълум қилинишича, 18 ёшгача бўлган футболчилардан ташкил топган жамоамизга Рауф Инилеев бош мураббийлик қилади ва ушбу мусобақада иштирок этади. 

Турнирда жами 10та жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда иштирокни бошлайди. Ҳар икки гуруҳ ғолиби финал йўлланмасини қўлга киритади. 

Ўзбекистон ёшлари Белоруснинг 16 ёшгача футболчилар жамоаси ва Молдова, Баҳрайн, Исроилдан келган тенгдошларига қарши «B» гуруҳида баҳс олиб боради. 

Ривожланиш кубоги. 
“А” гуруҳи

Белорус Республикаси (U-17)
Қозоғистон
Озарбайжон
Тожикистон
Эрон

“B” гуруҳи
Белорус Республикаси (U-16)
Молдова
Баҳрайн
Ўзбекистон
Исроил

Теглар

Ўхшаш янгиликлар