Расман: Икром Алибоев — «Пахтакор» футболчиси
Пайшанба, 20 Январ
4264
Фото: Пахтакор

«Пахтакор» қишки трансферлар ойнасининг энг катта трансферларидан бирини амалга оширди. 

Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоси Икром Алибоев Тошкент клуби билан шартнома имзолади. «Шерлар» расмий «Telegram» саҳифаси берган маълумотга кўра, 28 ёшли футболчи жамоа билан бир йиллик шартномага имзо чеккан. 

Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли яримҳимоячи «Пахтакор» тарбияланувчиси ҳисобланади. У Ўзбекистон чемпионатида 97та учрашувда майдонга тушиб, 11та гол уришга эришган. «Локомотив» таркибида уч мартадан Ўзбекистон чемпиони ва кубок соҳиби. Бир маротаба Ўзбекистон Суперкубоги ғолиби бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар