Футзал. Ўзбекистон миллий жамоасининг Франция ва Черногорияга қарши таркиби эълон қилинди
Пайшанба, 20 Январ
3087
Фото: Getty Images

21 январь куни Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғинини бошлайди. 

Йиғиннинг иккинчи қисмини вакилларимиз 26 январдан 2 февралгача Хорватияда давом эттиради. Баҳодир Aҳмедов ушбу йиғинларга жалб этилган футзалчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди:

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси таркиби:
Дарвозабонлар – Рустам Умаров (ОКМК), Равшан Элибоев (Локомотив)
Ўйинчилар – Анасхон Раҳматов (Хуаксин-Жиззах), Машраб Одилов (Локомотив), Ихтиёр Ропиев (Хуаксин-Жиззах), Илҳом Ҳамроев (Хуаксин-Жиззах), Абдулла Солиҳов (ОКМК), Давлат Ибрагимов (ОКМК), Дилшод Раҳматов (Хуаксин-Жиззах), Ҳусниддин Нишонов (Хуаксин-Жиззах), Элбек Тўлқинов (Хуаксин-Жиззах), Даврон Чориев (Хуаксин-Жиззах), Акбар Усмонов (Локомотив), Сунатилла Жўраев (ОКМК). 

Аввалроқ, Хорватиядаги йиғин доирасида Баҳодир Аҳмедов шогирдлари Франция ва Черногория миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши ҳақида хабар қилинганди. Учрашувлар уч кун давомида ўтади.

Ўртоқлик учрашувлари. Хорватия. 
28 январь
Ўзбекистон — Франция
30 январь
Ўзбекистон — Черногория
31 январь
Ўзбекистон — Франция.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футзал миллий жамоаси Кувайтда бўлиб ўтадиган Осиё кубогининг саралаш босқичида Марказий ва Жанубий бирлашган зоналари «B» гуруҳидан жой олганди. Қуръа натижаларига кўра, Баҳодир Аҳмедов шогирдлари гуруҳ босқичида Тожикистон, Афғонистон ва Непал билан кураш олиб боради. Учрашувлар 10-12 апрель кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар