ПФЛ Про лига-2022 бошланиш санасини маълум қилди. Турнирда 10та жамоа қатнашади
Чоршанба, 19 Январ
2842
Фото: Про лига

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2022 йилги Про лига янги мавсуми қачондан старт олишини эълон қилди.

Унга кўра, Про лига янги мавсуми 7 март санасидан старт олади. Шу куни 1-тур баҳслари ўтказилиши режалаштирилган. 2-тур 14 март, 3-тур баҳслари эса 19 март куни ўтказилиши белгиланган. 4-тур ўйинлари эса ФИФА кунлари саналмиш 26-27 март кунлари ўтказилади.

2022 йилда ҳам Про лигада 10та жамоа иштирок этади. Суперлигадан Про лигага «Машъал», «Андижон», «Турон» қўшилган бўлса, қолган 7 жамоадан 5таси ўтган мавсум ҳам турнирда иштирок этган клублар бўлади - «Бухоро», «Хоразм», «Янгиер», «Шўртан», «Орол». «Зомин» ва «Ғиждувон» эса Биринчи лигадан Про лигага кўтарилишди. 

Регламентга кўра, турнир формати ўзгаришсиз қолган. Биринчи босқичда клублар уй-сафар тизимида 18та ўйин ўтказишади. Иккинчи босқичда клублар 2 гуруҳга ажратилади. Юқори бешлик Суперлига йўлланмаси учун, қуйи бешлик Про-Лигада қолиш учун курашади. Клублар уй-сафар тизимида 8та ўйин ўтказади.

Маълумот учун, Про-Лигада 1-2-ўринни эгаллаган жамоалар тўғридан-тўғри Суперлигага чиқади. 3-ўрин соҳиби эса Суперлигада 12-ўринни эгаллаган клубга қарши ўтиш баҳсида иштирок этади. 10-ўринни эгаллаган жамоа Биринчи Лигага тушиб кетади. 9-ўринни эгаллаган жамоа Биринчи Лигада 2-ўринни эгаллаган жамоа билан ўтиш ўйинида иштирок этади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар