«Ювентус» Марсьялни ўз сафига қўшиб олмоқчи. «МЮ» Турин клубига талаб қўйди
Сешанба, 18 Январ
5793
Фото: Getty Images

«Ювентус» клуби қишки трансфер ойнасида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирган.

Sky Sport Italia хабарига кўра, Турин клуби «Манчестер Юнайтед» форварди Антони Марсьялни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб футболчининг агенти билан музокарага киришган. Франциялик ҳужумчи ҳам ўз кучини А Серияда синаб кўришни истамоқда.

Қайд этилишича, «МЮ» Марсьялнинг маошини тўлиқ тўлашни ўз бўйнига оладиган клубга футболчисини ижарага беришга тайёр. «Юве» эса катта маошли 26 ёшли ҳужумчининг ярим маошини тўлашни истамоқда. Туринликлар ушбу ҳафтада бу борада аниқ қарорга келмоқчи.

Аввалроқ, «Севилья» клуби ҳам Марсьялга қизиқиш билдирган, аммо унинг ҳафталик 250 минг фунт маоши сабабли испан клуби бир тўхтамга кела олмаганди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача «Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Ральф Рангник Марсьял клубдан кетмоқчи эканини айтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар