The Best. Ўзбекистон вакиллари — Элдор Шомуродов, Сречко Катанец ва Даврон Файзиев кимларга овоз беришгани маълум
Сешанба, 18 Январ
23949
Фото: Tribuna.uz

ФИФА талқинига кўра 2021 йилнинг энг яхши футболчисини аниқлашда миллий жамоа бош мураббийлари, сардорлари ва медиа вакиллари кимларга овоз беришгани эълон қилинди. 

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг учлигидан Левандовски, Салоҳ ва де Брюйне ўрин олган. 

Миллий жамоа сардори Элдор Шомуродов Левандовски, Салоҳ ва Кантени танлаган. 

Журналист ва шарҳловчи Даврон Файзиев эса Левандовски, Месси ва Роналдуга овоз берган.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» клуби ва  Польша миллий жамоаси форварди Роберт Левандовски қаторасига иккинчи бор йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ўхшаш янгиликлар