The Best. Левандовски, Месси, Роналду ва Салоҳ кимларга овоз беришгани маълум бўлди
Сешанба, 18 Январ
15773
Фото: AS

ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчисини аниқлашда миллий жамоалар сардорлари кимларга овоз беришгани маълум бўлди. 

The Best ғолиби, Польша сардори Роберт Левандовски 1-ўринга Жоржиньо, 2-поғонага Месси, 3-ўринга Роналдуни жойлаштирди. 

Очколар сони бўйича 2-ўринни қўлга киритган Аргентина миллий жамоаси сардори Лионель Месси Неймар, Мбаппе ва Бенземага овоз берди. 

3-ўрин соҳиби, Миср сардори Муҳаммад Салоҳнинг учлигидан Жоржиньо, Месси ва Левандовски ўрин олди. 

2 карра The Best мукофоти эгаси, Португалия миллий жамоаси сардори Криштиану Роналду 1-ўринга Левандовски, 2-поғонага Канте, 3-ўринга Жоржиньони муносиб деб топди.

Ўхшаш янгиликлар