The Best-2021. Левандовски Мессини 4, Салоҳни 9 очкога ортда қолдирди
Сешанба, 18 Январ
4373
Фото: Бавария

ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси совринига номзодлар қанчадан очко олгани маълум бўлди. 

Овоз бериш натижаларига кўра The Best соҳиби — «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски 48 очко тўплади. «ПСЖ» форварди Лионель Месси 44 очко билан иккинчи, «Ливерпуль» вингери Муҳаммад Салоҳ 39 очко билан учинчи бўлди. 

Карим Бензема («Реал») 30, Нголо Канте («Челси») ва Жоржиньо («Челси») 24, Криштиану Роналду («Манчестер Юнайтед») 23, Килиан Мбаппе («ПСЖ») 16, Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») 11, Неймар («ПСЖ») 10 ва Эрлинг Ҳоланд («Боруссия» Дортмунд) 7 очко олишди.

Ўхшаш янгиликлар