Жазоир мағлубиятсиз серия бўйича Италияга тегишли жаҳон рекордига ета олмади
Душанба, 17 Январ
3255
Фото: Getty Images

Жазоир миллий жамоаси Африка Кубоги 2-турида кутилмаганда Экваториал Гвинеяга (0:1) ютқазиб қўйди. 

Натижада Жамол Бельмади жамоасининг 35 ўйиндан (25 ғалаба,  10 дуранг) иборат мағлубиятсиз серияси барҳам топди. 

Шу тариқа Жазоир Италия миллий жамоасига қарашли жаҳон рекордини такрорлай олмади. «Мовий гвардия» Робертон Манчини бошқарувида қаторасига 37та баҳсда енгилмаганди. 

Африка жамоаси ушбу кўрсаткич бўйича Бразилия (1993-1996) ва Испаниянинг (2007-2009) натижасини такрорлади.

Ўхшаш янгиликлар