Президент Кубоги. «Шаржа» «Ал Аҳли»ни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, яримфиналга йўл олди. Шукуров ва Ғаниев «лотерея»да гол уришди
Душанба, 17 Январ
4611
Фото: Шаржа

БАА Президенти Кубоги чоракфиналида Отабек Шукуров ўйнайдиган «Шаржа» ўз майдонида Азиз Ғаниев ҳаракат қиладиган «Ал Аҳли» устидан пенальтилар сериясида устун келди ва яримфиналга йўлланма олди. 

Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди, Ғаниев 120-дақиқада майдонга тушди. Эътиборлиси, ўзбекистонлик иккала яримҳимоячи ҳам пенальтидан унумли фойдаланди. 

БАА Президенти Кубоги. 1/4 финал
Шаржа — Ал Аҳли 0:0

Пенальтилар серияси — 4:2.
16 январь, Шаржа
Шаржа — Ал Ҳусани, С.Рашид (Камара, 66), Ғаним, Бернард, Абдулраҳмон, Шукуров, Мелони, М.Рашид, Луанзиньо (Бавазир, 91), Кайо, Алданҳани (Солиҳ, 96). 
Ал Аҳли — Носир, Ал Ҳассани (Жобир, 91), Жума, Ҳусайн, Аббос, Суҳайл, Ан Нақби (Ғаниев, 120), Гайеди (Ҳасан, 81), Марзуқ, Нуруллоҳи, Санкур.

Ўхшаш янгиликлар