Моуриньо: «Ўйин сўнгигача босимни ҳис қилдим. Ҳисоб 1:1 бўлиши мумкин эди»
Душанба, 17 Январ
1972
Фото: Getty Images

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия 22-туридан ўрин олган «Кальяри» (1:0) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди.

«Нега «Рома» ўйин тақдирини эрта ҳал қила олмаяпти? Яхши савол. Жавобим йўқ (кулади).

Жуда муҳим ғалабани қўлга киритдик. Ўйинни тўлиқ назорат қилдик, аммо баҳс 1:1 ҳисобида якунланиши мумкин эди.

Педронинг зарбасидан кейин Патрисиу ажойиб сейв амалга оширди. Агар ўшанда тўп ўтказиб юборганимизда, бизнинг қўлимизда бўлган ўйин якуни мантиққа тўғри келмасди. Аслида ҳисоб 4:0 ёки 5:0 бўлиши мумкин эди. 

Яхши ўйнасанг, мураббий одатда босимни сезмайди, лекин мен буни ўйин охиригача ҳис қилдим», — дея Моуринонинг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар