Модрич: «Реал» билан 18-совринни қўлга киритганимдан хурсандман»
Душанба, 17 Январ
876
Фото: Getty Images

«Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич Испания Суперкубоги финали доирасида «Атлетик»ка (2:0) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

Хорватиялик футболчи ушбу баҳсда гол урди ва баҳснинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. 

«Энг яхши ўйинчи» совринидан жуда хурсандман, лекин мавсумнинг биринчи кубоги учун ундан ҳам ҳаяжондаман.

Ҳар доим бор кучимни бераман. Ҳозирги ёшимда футболдан ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ завқ оляпман.

«Реал» билан 18-совринимни қўлга киритганимдан жуда хурсандман. Дунёнинг энг яхши клубидаги саёҳатим ақл бовар қилмайди. Бундан ҳам кўпроқ кубокларни қўлга киритиб, мухлислар билан байрам қилишни истаймиз», — дея Модричнинг сўзларини келтиради Real Madrid Info.

Ўхшаш янгиликлар