Флорентино Перес: «Реал» дунё футболида энг кўп мухлисларга эга»
Душанба, 17 Январ
1902
Фото: Реал

«Реал» президенти Флорентино Перес «Атлетик»ка қарши Суперкубок финалидан сўнг (2:0), ўз фикрларини билдириб ўтди. 

«Доимий финал ўйини, ҳар иккала жамоа ҳам ғалабага интилишди. «Атлетик»ни кўрсатган ажойиб ўйини билан табриклайман. 

Бу титул биз учун кўп нарсани англатади. Бир қатор ўзгаришларни амалга оширди, янги мураббий билан ишлай бошладик, янги давр остонасидамиз. Биз ҳимояни ўзгартирдик ва бу яхши натижалар бермоқда. Мен бутун жамоа ривожланиш томон қўяётган қадамлардан жуда ҳам хурсандман. 

Марсело — буюк футболчи. У клуб афсонаси. Биз унинг меҳнатларини қадрлаймиз. Мен уни олқишлаганларидан хурсанд бўлдим. У ёшлигидан «Реал»да ғалабаларга ўрганди. 

Мен «Реал» аъзоси сифатидаги 60 йиллик юбилейимни нишонлаяпман. «Сантьяго Бернабеу»ни оёққа турғизган жавобгарлик ва шахсий принципларимни ёдда сақлаган ҳолда ишлашда давом этаман. «Реал» — дунё бренди. Оламнинг ҳар бир чеккасида мухлисларимиз бор. Биз энг кўп мухлисларга эга клубмиз», — деди Перес. 

Маълумот учун, Испания Суперкубоги «Реал» тарихидаги 95-титул бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар