ФИФА 2021 йилнинг энг чиройли голини маълум қилди.
Ференц Пушкаш номидаги мукофот «Тоттенҳэм» собиқ яримҳимоячиси Эрик Ламелага насиб этди.
Аргентиналик футболчининг АПЛ доирасида «Арсенал» (1:2) билан ўйинда киритган тўпи йилнинг энг чиройли голи деб топилди.
Номзодлар орасида Чехия миллий жамоаси ҳужумчиси Патрик Шикнинг Евро-2020да узоқ масофадан Шотландия (2:0) дарвозасига йўллаган зарбаси ҳамда «Порту» форварди Маҳди Торимийнинг ЕЧЛ доирасида «Челси»га (1:0) урган голи ҳам бор эди.