Азар «Реал»дан кетмоқчи
Душанба, 17 Январ
7371
Фото: Getty Images

«Реал» ҳужумчиси Эден Азар тез орада Мадридни тарк этиши мумкин. 

«RMC Sport»нинг хабар беришича, бельгиялик футболчининг ушбу қарорга келишига бир қатор омиллар сабаб бўлган. 

Жумладан, тиббий штаб унга оёғидаги жароҳатини қайтадан операция қилишни тавсия қиляпти. Клуб президенти Флорентино Перес эса ушбу жароҳатни жарроҳлик амалиётисиз ҳам даволаш мумкин деяпти. У Азарнинг операциядан сўнг, яна узоқ вақт лазаретда қолишидан хавотирда ва унга бунинг учун маош тўлашни истамаяпти. 

Аммо иккала тараф ҳам трансфер масаласини қишда ҳал қилмоқчи эмас. 

Маълумот учун, 31 ёшли ҳужумчи мадридликлар сафида барча мусобақаларда 16та учрашувда майдонга тушиб, 2та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар