«Атлетико Минейро» Коста билан шартномани бекор қилди. Ҳужумчи Лондонга қайтиши мумкин
Душанба, 17 Январ
4177
Фото: Getty Images

«Атлетико Минейро» ҳужумчи Диего Коста жамоани тарк этганини эълон қилди. 

33 ёшли испан билан 2022 йил 31 декабргача тузилган шартнома бекор қилинди. 

Коста Бразилия клубига 2021 йил августида ўтиб, барча турнирлар доирасида 19та баҳсда 5та гол урди. У жамоа билан мамлакат чемпионати ва Кубогида ғолиб бўлди. 

Футболчига «Арсенал» қизиқаётгани хабар қилинмоқда. 

Костага АПЛ бегона эмас. У 2014-2017 йиллар оралиғида Лондоннинг бошқа бир клуби «Челси»да ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар