Анчелотти: «Ғалаба қозонишдан чарчамайман. «Реал» барча совринлар учун курашади»
Душанба, 17 Январ
1602
Фото: Getty Images

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Испания Суперкубоги финали доирасида «Атлетик»ка қарши (2:0) ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Атлетик»дек кучли жамоага қарши яна бир яхши ўйин ўтказдик ва совринга лойиқ эдик. Вазиятни назорат қилдик.

Жуда мамнунман. Олға боришимиз керак. Олдинда яна бир турнир.

Жамоани кўриб турибман ва барча совринлар учун курашамиз деб ўйлайман. Жуда кучли жамоа, яхши муҳит, керакли даража – буларнинг барчаси бизни совринлар учун курашишга ундайди. Бу «Реал» бошқача ўйнаши ҳам мумкин.

Ғалаба қозонишдан чарчамайман. «Бавария»даги давримдан бери ҳеч нарса ютмагандим. Атрофимда хурсанд одамларни кўрсам, ўзим ҳам қувонаман.

Куртуа пенальтини қайтариб, бизни ўн дақиқалик хавотирдан қутқарди. Модрич эса биз учун Каземиро ва Кроос каби муҳим. Улар майдонда бўлмаганида назоратни йўқотамиз», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Marca.

Ўхшаш янгиликлар