Роналду: «Роналдо ва Роналдиньодан кўпроқ совринлар ютганман, аммо улар жаҳон чемпиони бўлишган. Иккала футболчи ҳам кумирларим»
Якшанба, 16 Январ
5799
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду бразилиялик футболчилар — Роналдо ва Роналдиньо билан таққослашлари ҳақида гапирди. 

«Ким кучли? Бу энг яхши ўйинчини қандай танлашга боғлиқ. Лекин мен таққослашни ёқтирмайман. 

Учаламиз ҳам тарихда из қолдирдик. Улардан кўпроқ шахсий совринлар қўлга киритдим, аммо Роналдо ва Роналдиньо жаҳон чемпиони бўлишган. 

Уларга хайрихоҳлик билан қарайман. Ёшлигимда уларнинг ўйинларини томоша қилганман. Ким яхшироқ эканлиги муҳим эмас. Уларнинг иккаласини ҳам кумирим деб биламан. Улар футболда ажойиб тарих ёзишди», — дея Роналдунинг сўзларини келтиради ESPN.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар