ОКМК Зафар Полвонов билан янги шартнома имзолади
Якшанба, 16 Январ
824
Фото: Tribuna.uz

Зафар Полвонов фаолиятини ОКМКда давом эттиради. 

Олмалиқ клубининг «Telegram»даги расмий саҳифасининг маълумот беришича, футболчи билан шартнома жорий йилнинг якунига қадар давом этади. 

Таъкидлаш жоизки, бу 36 ёшли ҳужумчининг ОКМКдаги 9-мавсуми бўлади. 

Маълумот учун, Олмалиқдаги фаолияти давомида Полвонов 189та учрашув ўтказиб, 60та гол уришга муваффақ бўлган.

Ўхшаш янгиликлар