Марсьяль Рангникнинг сўзларига жавоб қайтарди
Якшанба, 16 Январ
6718
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Антони Марсьяль клуб бош мураббийи Ральф Рангникнинг сўзларига жавоб қайтарди. Германиялик мураббий Марсьяль 22-тур доирасида «Астон Вилла»га қарши беллашув учун таркибга киритилишни истамаганини айтиб ўтганди. 

«Мен «Манчестер Юнайтед» учун ўйнашдан ҳеч қачон бош тортмайман. Бу ерда ўйнаётганимга 7 йил бўлмоқда. Ҳеч қачон мухлислар ва мураббийга нисбатан бундай ҳурматсизлик қилмаганман», — деб айтиб ўтди франциялик форвард. 

Маълумот учун, 26 ёшли футболчи жорий мавсум «қизил иблислар» сафида барча мусобақаларда 10та учрашувда майдонга тушиб, битта гол уришга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар