Гвардиола: «Вазифам — «Сити» аллақачон чемпион эканлиги ҳақидаги гапларни футболчиларим онгидан чиқариб ташлаш»
Якшанба, 16 Январ
1114
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 22-туридан ўрин олган «Челси»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг чемпионлик пойгаси ҳақида гапирди.

«Кетма-кет 12та ғалаба — қойилмақом натижа. Шу руҳда давом этишимиз керак. 

Агар «Ливерпуль» захирадаги икки ўйинида ғалаба қозонса, орамиздаги фарқ 8 очкога етади. 

Менинг вазифам — одамларнинг «Сити» аллақачон чемпион эканлиги ҳақидаги гапларини ўйинчилар онгидан чиқариб ташлаш.  Ҳали қилинадиган ишлар кўп», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Daily Mail.

«Шаҳарликлар» 56 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва «Челси»дан 13, «Ливерпул»дан (2 ўйини кам) 14 очкога олдинда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар