«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 22-туридан ўрин олган «Челси»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бундай жамоага қарши ўйинда 10-12та голли вазиятларни кута олмайсиз. Етарлича имкониятлар яратдик. ЕЧЛ ғолиби бўлган клуб 180 дақиқа ичида дарвозамизга атиги 1та зарба йўллади.
Де Брюйне билан биринчи кундан бери бирга ишлаймиз. Совринларга биргаликда эришдик. У кўплаб ютуқларни қўлга киритди, аммо биринчи учрашганимиздаги одам бўлиб қолмоқда. У жуда камтар, ҳар доим жамоага ёрдам беришга тайёр. У одатий голини урди. Бундан жуда хурсандман.
Ғалабага ҳақли эдик. Менга футбол адолатли бўлганда ёқади. «Арсенал»ни мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим, аммо рақиб ютқазишга лойиқ эмасди. Ҳақли ғалабага эришганда эса ҳис-туйғулар янада яхши бўлади», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради ВВС.
Жамоаларнинг биринчи даврадаги ўйинида ҳам «Сити» 1:0 ҳисобида устун келган, Лондон клуби бирорта аниқ зарба бера олмаганди.