«Бавария» Германия чемпионати 19-турида «Кёльн»ни (4:0) тор-мор этди.
Opta'нинг маълумотига кўра, Мюнхен клуби Бундеслигада қаторасига 66-ўйинда гол уриб, турнир рекордини янгилади.
Аввалги рекорд ҳам «Бавария»га тегишли эди. Жамоа 2012-2014 йиллар оралиғида қаторасига 65та баҳсда тўп киритганди.