АПЛ. «Астон Вилла» «МЮ» билан баҳсда камбэк қилиб, Коутиньонинг голи эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди
Якшанба, 16 Январ
7549
Фото: Reuters

Англия чемпионатининг 22-турида «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Астон Вилла» билан баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди. Фернандешнинг дублига мезбонлардан Рэмзи ва Премьер-лигага қайтган Коутиньо жавоб берди.

«МЮ» 32 очко билан 7-поғонадан кўтарила олмади. «Астон Вилла» 23 очко билан 13-поғонага чиқиб олди.

АПЛ. 22-тур
Астон Вилла — Манчестер Юнайтед 2:2

15 январь, «Вилла Парк»
Голлар: Рэмзи (77), Коутиньо (82) — Фернандеш (6, 67).
Астон Вилла — Мартинес, Кэш, Конса (Ҳос, 46), Мингз, Динь, Сансон (Коутиньо, 68), Луиз, Рэмзи, Уоткинс, Буэндиа, Ингз (Чуквумуэка, 76). 
Манчестер Юнайтед — Де Хеа, Далот, Линделёф, Варан, Теллес, Матич, Фред, Фернандеш (ван де Бек, 89), Гринвуд (Лингард, 89), Эланга (Санчо, 78), Кавани.
Огоҳлантиришлар: Динь (27), Матич (31), Фернандеш (46).

Ўхшаш янгиликлар