17 январь куни ОЧЛ ва ОФК кубогига қуръа ташланади
Якшанба, 16 Январ
3481
Фото: ЎФА

Эртага, 17 январь санасида Куала-Лумпурда жойлашган ОФК бош қароргоҳида ОЧЛ ва ОФК кубогига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. 

Осиё Чемпионлар лигаси қуръаси Тошкент вақти билан соат 11:00да бўлиб ўтади. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Пахтакор» қитъа миқёсида клублар ўртасидаги энг нуфузли турнирга тўғридан-тўғри йўлланма олган. «Шерлар» Ғарбий минтақанинг 3-саватчасида сараланган. 

Шунингдек, «Насаф» клубида ҳам ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш имконияти мавжуд. Бунинг учун қаршиликлар саралаш плей-оффида Бирлашган Араб Амирликларининг «Банияс» клуби билан баҳс олиб боради. Ушбу қарама-қаршилик ғолиби Ғарбий минтақанинг 4-саватчасидан ўрин олган ва соат 11:00да бўлиб ўтадиган ОЧЛ қуръасини диққат билан кузатиб боради. 

Бундан ташқари, Ўзбекистонга янги мавсумда ОФК кубоги учун ҳам битта ўрин ажратилган. Плей-оффда «Банияс» тўсиғидан ўта олмаган тақдирда, «Насаф» ОФК кубогида иштирок этади. Амирлик клуби таслим этилса, ОФК Кубогида Суперлига вице-чемпиони «Сўғдиёна» иштирок этади. 

ОФК кубоги қуръасида Ўзбекистон вакили марказий зонада кураш олиб боради. Ушбу мусобақа қуръаси Тошкент вақти билан соат 13:00да бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, қуръа жараёнини ОФК футбол тадбирлари бўлими бошлиғи, ОФК Мусобақаларни ўтказиш бошқармаси директор ўринбосари Аваз Бердиқулов олиб боради.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар