«Женоа» Андрей Шевченко истеъфога чиқарилганини эълон қилди
Шанба, 15 Январ
2322
Фото: Getty Images

Италия А Сериясида иш бошлаганига ҳали энди икки ой бўлган Андрей Шевченконинг Апенин яриморолидаги мураббийлик фаолияти омадсиз чиқди.

«Женоа» клуби расмий сайти Андрей Шевченко истеъфога чиқарилганини эълон қилди. Украиналик 45 ёшли мутахассис ноябрь ойида Генуя клуби билан 3 йиллик шартнома имзолаганди. Аммо унинг Италиядаги дастлабки мураббийлик фаолияти 2 ой давом этди.

Аввалроқ, «Женоа» раҳбарияти Шевченко ва унинг мураббийлар штаби билан муддатдан аввал шартномани бекор қилган тақдирда жами 20 миллион евро товон пули тўлаши ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, «Женоа» А Серияда 21-турдан кейин 12 очко билан 19-ўринда бормоқда. Генуяликлар Шевченко қўл остида А Серияда 9та учрашув ўтказиб, 6 мағлубият ва 3та дуранг қайд этди. Италия кубогида эса 1 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар