Тухель: «Манчестер Cити» шу кетишда давом этса, ҳеч ким уларга ета олмайди»
Шанба, 15 Январ
3558
Фото: Getty Images

«Челси» бош мураббийи Томас Тухель «Манчестер Сити»га қарши мағлубиятли ўйиндан кейин (0:1) фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз дурангга лойиқ эдик. Ўйин давомида рақибга яққол голли вазиятларни яратиш имконини бермадик. Қолаверса, бугун жамоа деярли босимни ҳис қилгани ҳам йўқ.

Ёмон ўйнамадик. Жамоа ўйинидан қониқдим, дея оламан. Биз бу жамоани аввал мана шундай ўйинлар орқали мағлуб эта олганмиз.

Бугун 8 ёки 9 марта ҳужумга яхши ўтдик, аммо рақиб жарима майдони ичида тўпни бирор маротаба ҳам аниқ узата олмадик. Бу борада аниқлик етишмади. Ҳужумда оддий вазиятларда ҳам тўпни кўп марта йўқотдик. Бундай ўйинларда эса оддий хатоларга йўл қўймаслик керак. Бугун шу хатолар биз учун энг каттаси бўлди.

Чемпионлик кураши? Биз қўлни туширмоқчи эмасмиз, аммо «Манчестер Сити» шу кетишда давом этса, ҳеч ким уларга ета олмайди», - дея Тухелнинг сўзларини келтирган BT Sport. 

Маълумот учун, Гвардиола жамоаси 2-ўриндаги «Челси» билан орадаги фарқни 13 очкога етказди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар