«Ньюкасл» «Аталанта» футболчиси билан келишувга эришди
Шанба, 15 Январ
3484
Фото: Getty Images

«Ньюкасл»нинг навбатдаги трансфер нишони ойдинлашди.

Sky Sport Italia хабарига кўра, инглиз клуби «Аталанта» ҳимоячиси Робин Гозенс трансфери бўйича келишувга эришган. «Ньюкасл» Гозенс билан йиллик 3,5 миллион евро маошли 3 йиллик шартнома имзолаш бўйича келишган. Бу Бергамодаги маошидан уч баравар кўп маошдир.

«Ньюкасл» 27 ёшли германиялик футболчи билан келишувга эришгач, тез орада «Аталанта»га расмий таклиф жўнатади. У жароҳати сабабли Италия клуби сафида майдонга туша олмаётган эди.

Аввалроқ, клуб «Атлетико»дан Киран Триппьер (12 млн евро) ва «Бернли»дан Крис Вудни 30 миллион еврога сотиб олган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар