Бензема Роналду билан бирга ўйнаган даврларини эслади
Шанба, 15 Январ
11474
Фото: Getty Images

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида гапириб ўтди. 

«Криштиану «Реал»да ўйнаган пайтларда 50-60та гол урарди. Шундан келиб чиқиб, биз унинг шу имкониятидан фойдаланишга ҳаракат қилардик. Мен майдон бўйлаб кенг ҳаракат қилиб, унга қулайлик яратишга ҳаракат қилардим. 

У кетгач, ҳужумдаги бошқарув менинг қўлимга ўтди. Мен голлар уришим ва бу билан жамоадошларимга ёрдам беришим керак бўлди. Ҳозирча барчаси яхши кетмоқда, назаримда. 

Мен Роналдудек ўйнай олмайман, у ҳам Бенземадек ўйнай олмайди. Криш Мадриддалигида мен вазият яратувчи, у эса якунловчи эди», — деди франциялик ҳужумчи. 

Маълумот учун, 34 ёшли ҳужумчи жорий мавсум Ла Лигада 20та учрашувда майдонга тушиб, 17та гол ва 7та ассист амалга оширишга муваффақ бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар