АПЛ. «Манчестер Сити» «Челси»ни мағлуб этиб, орадаги фарқни 13 очкога етказди
Шанба, 15 Январ
7659
Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигаси 22-тури доирасидаги марказий ўйин «Манчестер Сити» ва «Челси» ўртасида ўтказилди.

Манчестерда ўтган баҳсда Кевин де Брюйненинг ягона голи «шаҳарликлар»га чемпионлик курашида муҳим ғалабани келтирди – 1:0.

Шу тариқа, «Сити» 22 ўйиндан кейин очколарини 56тага етказган бўлса, «Челси» 43 очко билан ҳозирча 2-ўринда бормоқда. Жамоалар орасидаги фарқ 13 очкога етди.

АПЛ. 22-тур
Манчестер Сити – Челси 1:0

Гол: 1:0 – 70 де Брюйне.
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Стоунз, Лапорт, Жоау Канселу, де Брюйне (Гундўған, 85), Бернарду Силва, Родри, Грилиш, Фоден (Габриэл Жезус, 88), Стерлинг.
Челси – Аррисабалага, Аспиликуэта, Тиаго Силва, Рюдигер, Сарр, Алонсо (Маунт, 81), Ковачич, Канте, Зиеш (Хадсон-Одои, 69), Пулишич (Вернер, 69), Лукаку.
Огоҳлантиришлар: Алонсо (7), Ковачич (32).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар