АПЛ. «Брайтон» «Кристал Пэлас» билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди
Шанба, 15 Январ
228
Фото: Кристал Пэлас

Англия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган дастлабки ўйинда «Брайтон» ўз уйида «Кристал Пэлас» билан дуранг ўйнади. Галлаҳер ҳисобни очган бўлса, сўнгги дақиқаларда Андерсен ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди.

Эътиборлиси, биринчи бўлимда мезбонлар пенальтидан фойдалана олишмади. 

«Брайтон» 28 очко билан 8-ўринга,  «Кристал Пэлас» 24 очко билан 11-поғонага кўтарилди.

АПЛ. 22-тур
Брайтон — Кристал Пэлас 1:1

14 январь, «Фалмер»
Голлар: Андерсен (87, автогол) — Галлаҳер (69).
Амалга оширилмаган пенальти: Гросс (38).
Брайтон — Санчес, Велтман (Уэлбек, 73), Уэбстер, Берн, Кукурелья, Модер, Гросс (Марч, 73), Лаллана (Лэмпти, 56), Макаллистер, Мопе, Троссард. 
Кристал Пэлас — Батленд, Уорд, Андерсен, Гейи, Митчелл, Галлаҳер, Ҳьюз, Шлупп, Олисе (Бентеке, 81), Эдуард (Матета, 66), Эзе (Миливоевич, 66).
Огоҳлантиришлар: Эзе (44), Ҳьюз (61).

Ўхшаш янгиликлар