Сербиялик ҳужумкор футболчи Суперлига клубига ўтмоқда
Жума, 14 Январ
5350

Навоийнинг «Қизилқум» клуби Суперлига янги мавсумига ҳали тайёргарликни бошламаган бўлса-да, жамоа ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда. 

Сербиянинг «Войдовац» клуби жамоанинг ҳужумкор яримҳимоячиси Александар Станислаевич 2022 йилги мавсумни Ўзбекистонда ўтказишини маълум қилди. Клуб хабарига кўра, 32 ёшли футболчи «Қизилқум» жамоасига ўтмоқда.

Маълумот учун, Станислаевич «Войдовац» клуби сафида жами 51 ўйинда 5та гол ва 14та ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар