Ҳоланд Райолага «Реал» билан келишувга эришишни буюрди. Эрлинг Мбаппе билан бирга ўйнамоқчи
Жума, 14 Январ
8066
Фото: Getty Images

Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд фаолиятини Испанияда давом эттириш фикридан қайтмаяпти.

As хабарига кўра, «Манчестер Сити» норвегиялик форвардни ёзда ўз сафига қўшиб олишни асосий мақсадга айлантирган бўлса-да, Эрлинг Англия эмас, Испанияда тўп суришни мақсад қилган.

Манбанинг ёзишича, Ҳоланд ўз агенти Мино Райолага ўзини «Реал»га трансфер қилишни буюрган. Эрлинг янги мавсумдан бошлаб Килиан Мбаппе билан бирга Мадридда тўп суришни истамоқда. Норвегиялик ҳужумчи ёзда 75 миллион евро эвазига Дортмунд клубини тарк этиши мумкинлиги айтилганди.

Аввалроқ, Мбаппе ҳам ёзда эркин агент сифатида Мадридга кўчиб ўтиши ҳақида хабар берилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар