Неймар «Реал»га қарши ўйин олдидан сафга қайтади
Жума, 14 Январ
3228
Фото: Getty Images

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймарнинг қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот берилди.

RMC Sport хабарига кўра, жароҳатидан кейинги тикланиш жараёнини бошлаган Неймар якка тартибда шуғулланмоқда. У асосан жисмоний машқларга зўр бермоқда. Бразилиялик ҳужумчи 6 февраль куни Франция чемпионати доирасидаги «Лилль»га қарши сафардаги ўйин куни майдонга қайтиши кутилмоқда. 

Неймар Чемпионлар лигаси нимчоракфинал ўйини доирасидаги «Реал»га қарши учрашувга тайёр бўлмоқчи. 

Маълумот учун, «ПСЖ» - «Реал» ўртасидаги дастлабки баҳс 15 февраль куни Парижда ўтади. Жавоб ўйини 9 март кунига белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли ўйинчи 28 ноябрь куни «Сент-Этьен»га қарши ўйинда (3:1) жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар