Нани «Венеция» билан шартнома имзолади
Жума, 14 Январ
2450
Фото: Getty Images

«Венеция» «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ яримҳимоячиси Луиш Нани трансферини эълон қилди. 

35 ёшли вингер билан 2023 йил сўнгигача мўлжалланган шартнома имзоланди. 

Португалиялик футболчининг сўнгги клуби «Орландо Сити» бўлганди. У МЛС жамоасини ноябрь ойида тарк этганди. 

Нани фаолияти давомида «МЮ», «Спортинг», «Фенербаҳче», «Валенсия» ва «Лацио» клубларида ҳам ўйнаган.

«Венеция» А Серияда 20-турдан сўнг 17 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар