Нани А Серияда фаолият бошлашга яқин
Жума, 14 Январ
3233
Фото: Getty Images

Португалиялик 35 ёшли футболчи Луиш Нани фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиришга яқин турибди. 

Таниқли инсайдер Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси эркин агент сифатида «Венеция» сафига қўшилади. Нани МЛС иштирокчиси «Орландо»ни тарк этгач, жамоасиз эди.

Италияда бунгача «Лацио»да тўп сурган португалиялик ҳужумкор яримҳимоячига «Женоа» ва «Болонья» клублари ҳам қизиқиш билдирган.

Маълумот учун, Нани «Орландо»даги фаолияти давомида 88 ўйинда 31та гол ва 25та ассистга муаллифлик қилган.

«Венеция» клуби А Серияда 19 очко билан 17-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар