Коронавирус юқтириб олган Альфонсо Дэвисда миокардит аломатлари аниқланди
Жума, 14 Январ
3771
Фото: Getty Images

«Бавария» бош мураббийи Юлиан Нагельсманн жамоа ҳимоячиси Альфонсо Дэвиснинг ҳозирги ҳолати ҳақида гапирди.

«Альфонсо Дэвис коронавирус юқтириб олгач, унда миокардитнинг енгил формаси белгилари аниқланган. Бу жуда ваҳимали эмас, аммо у бир неча ҳафтани ўтказиб юборишига сабаб бўлади.

Ёш футболчимизда миокардит айнан коронавирус асоратидан сўнг пайдо бўлганми ёки бошқа сабабми – аниқ билмаймиз», - дейди «Бавария» устози.

Маълумот учун, миокардит – юрак қон-томир муаммолари билан боғлиқ касалликдир.

Эслатиб ўтамиз, «Бавария» 5 январь куни канадалик 21 ёшли футболчининг коронавирус юқтириб олгани сабабли ўзини яккалаш тартибига ўтказилгани ҳақида маълумот берганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар