Испания Суперкубоги. «Атлетик» Бильбао «Атлетико» устидан иродали ғалабага эришиб, финал йўлланмасини қўлга киритди
Жума, 14 Январ
6376
Фото: Атлетик Бильбао

Испания Суперкубогида иккинчи яримфинал баҳси бўлиб ўтди. 

Турнирнинг амалдаги чемпиони «Атлетик» Бильбао «Атлетико» Мадрид устидан иродали ғалабани қўлга киритиб, финалга йўл олди. Беллашувдаги барча голлар бильбаоликлар ҳисобига ёзилди. Симон автогол муаллифига айланган бўлса, Альварес ва Уильямс рақиб дарвозасини ишғол этишди. 

«Атлетик» 16 январь куни бўлиб ўтадиган финалда «Реал» билан тўқнаш келади. 

Испания Суперкубоги. Яримфинал
Атлетико — Атлетик Бильбао 1:2

13 январь. Ар Риёд. «Қирол Фаҳд»
Голлар: Симон (62, автогол) — Альварес (77), Н.Уильямс (81).
Атлетико – Облак, Врсалько, Хименес, Эрмосо, Льоренте (Лоди, 46), Карраско, Коке (Эррера, 84), Кондогбиа (де Пауль, 51), Лемар (Кунья, 85), Корреа (Суарес, 71), Фелиш. 
Атлетик – Симон, Де Маркос, Мартинес, Альварес, Баленсиага (Берчиче, 75), Д.Гарсия, Саррага (Весга, 70), Сансет (Р.Гарсия, 70), Беренгер (Н.Уильямс, 70), И.Уильямс, Муниаин.
Огоҳлантиришлар: Мартинес (83), Весга (90), Уильямс (90), Врсалько (90+2). 
Четлатиш: Хименес (90+3).

Ўхшаш янгиликлар