«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛнинг декабрь ойидаги энг яхши мураббийи деб топилди.
«Ман Сити» клуби ўтган ойдаги барча 7 ўйинида ҳам ғалаба қозонди. «Астон Вилла» (2:1), «Уотфорд» (3:1), «Вулверҳэмптон» (1:0), «Лидс» (7:0), «Ньюкасл» (4:0), «Лестер» (6:3) ва «Брентфорд» (1:0) клублари мағлуб этилди.
Шу тариқа, Гвардиола АПЛда 11-марта ушбу совринга лойиқ топилди. Ноябрь ойида ҳам испаниялик мураббий ой лауреатига айланганди.
«Манчестер Сити» 21 ўйиндан кейин 53 очко билан турнир жадвалида 1-ўринда бормоқда.
Маълумот ўрнида, Гвардиоладан ташқари, соврин учун Юрген Клопп, Микель Артета ва Антонио Конте ҳам номзодлар рўйхатидан жой олганди.