Яримҳимоячи Юсуф Демир муддатидан аввал «Барселона»дан «Рапид»га қайтди.
18 ёшли футболчи ёзда бир мавсумга ижарага олинганди. Аммо Каталония клуби ҳавбекни муддатидан аввал Австрияга қайтаришга қарор қилди.
Маълумот учун, Демир «Барса» сафида Ла Лигада 6та ўйин ўтказиб, бирорта голда қатнашмади.