Сержиу Оливейра «Рома» аъзосига айланди
Пайшанба, 13 Январ
6220
Фото: Рома

«Порту» яримҳимоячиси Сержиу Оливейра фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради.

«Рома» клуби португалиялик футболчи мавсум якунига қадар ижарага олинганини маълум қилди. Келишув шартида ижара муддати якунлангач, футболчини сотиб олиш ҳуқуқи ҳақида банд ҳам киритилган.

Маълумот учун, 29 ёшли Оливейра жорий мавсум «Порту» сафида жами 24 ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва битта ассистга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар