«Насаф» «Бухоро» баҳсида жанговар дуранг қайд этилди
Пайшанба, 13 Январ
2258
Фото: Насаф ФК

2022 йилги мавсумга тайёргарлик доирасида жамоалар ўртоқлик учрашувлари ўтказишмоқда.

Бугун, 13 январь куни Қаршидаги «Геолог» стадионида Суперлига ва ОЧЛ баҳсига ҳозирланаётган «Насаф» Про лига баҳсларига тайёргарлик кўраётган «Бухоро»га қарши майдонга тушди.

Рўзиқул Бердиев ва Ҳаким Фузайлов шогирдлари ўртасидаги баҳсда жанговар 2:2 ҳисоби қайд этилди. Бухороликлар сафарда ғалаба қозонаётган пайтда мезбонлар якунда мағлубиятдан қутулиб қолишди.

Ўртоқлик учрашуви. 13 январь.
Қарши, «Геолог» стадиони.
«Насаф» - «Бухоро» - 2:2

Голлар: Шаҳзод Акрамов 38, Шоҳмалик Комилов 66 – Фирдавс Асадов 40, Файзулла Жуманқўзиев 55.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар