Лапорта Мората ҳақида: «Қанча кўп гол ура оладиган футболчиларимиз бўлса, шунча яхши»
Пайшанба, 13 Январ
2789
Фото: Getty Images

«Барселона» клуби президенти Жоан Лапорта Альваро Моратанинг эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди. 

«Биз жамоани кучайтиришга ҳаракат қиляпмиз. Бир нечта вариантлар бор. 

Қанча кўп гол ура оладиган ҳужумчиларимиз бўлса, шунча яхши. Боиси, айнан мана шу жиҳатда жамоамиз қийинчиликка учрамоқда», — деди Лапорта. 

Аввалроқ, «Юве» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Мората туринликларни тарк этмаслиги ҳақида ишонч билан гапирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар