Хави: «Испания Суперкубоги билан хайрлашдик, аммо тўғри йўлда эканимизни кўрсата олдик»
Пайшанба, 13 Январ
4730
Фото: Getty Images

«Барселона» бош мураббийи Хави Испания Суперкубоги яримфинали доирасидаги «Реал»га қарши (2:3) ўйин ҳақида фикр билдирди.

«Натижадан хафамиз. Ўйиннинг дастлабки 20 дақиқасида эски хатоларимиз такрорланди. Биз сўнгги ўйинларимиз, натижаларни миядан чиқара олмай тўп сурдик. Аммо шунақа ёмон одатлардан қутулганимиздан кейин яхши ўйнай бошладик ва учрашув охирида ўйинни тўлиқ назорат қилдик.

Бугунги баҳсдаги натижа тангани осмонга отишдек эди. Бу борада омадимиз келса, ҳеч ким ғалабамиздан ҳайрон бўлмасди. Аммо омад рақиб жамоага кулиб боқди.

Энг асосийси – биз тўғри йўлдамиз. Буни ўйинда ҳам кўрсата олдик, деб ўйлайман. Таркибга ҳам муҳим ўйинчиларимиз қайтгани хурсанд қилади. Ҳа, биз турнир билан хайрлашдик, аммо ёмон одатларимиздан қутулдик», - дея Хавининг сўзларини келтирган Diario Sport.

Ўхшаш янгиликлар