«Баъзан, футболни шайтон ўйлаб топганмикан, деб қоламан». Аллегри Италия Суперкубогидаги аламли мағлубият ҳақида
Пайшанба, 13 Январ
5336
Фото: Getty Images

«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегри Италия Суперкубоги доирасида «Интер»га қарши кечган ўйин (1:2) ҳақида фикрини билдирди.

«Бу учрашувда барча ҳақиқий футбол ҳароратини ҳис этди. Ўйинда ўз кучимизга нисбатан муносиб баҳони билиб олдик. 

120+1-дақиқада мағлубиятга учраш жуда аламли. Афсуски, баъзан футболни шайтон ўйлаб топганмикан, деб қоламан. Ўйин тугашига 5 сония қолганида ахмоқона хатога йўл қўйдик. Ўйин давомида эса Италиянинг айни дамдаги энг яхши жамоасига қарши муносиб тўп суриб, кўплаб голли вазиятларга эга эдик. Ўйиннинг дастлабки 10 дақиқасини айтмаса, баҳс охиригача жуда яхши ўйин кўрсатдик.

Пенальтилар серияси бошланишига 5 сония қолганида мағлуб бўлиш жуда аламли. Аммо бунга жавобан А Серия, Италия кубоги ва Чемпионлар лигасида ўз ғазабимизни кўрсата олишимиз керак. Жамоа ўсмоқда, айниқса жисмоний жиҳатдан яхшироқ ҳолатдамиз. Энди бор эътиборимизни қолган турнирларга қаратамиз», - дейди «Юве» устози.

 Маълумот учун, «Ювентус» А Серияда 5-ўринда бормоқда. Чемпионлар лигасида эса Турин клуби 1/8 финалда «Вильярреал»га қарши майдонга тушади. Баҳс 22 февраль кунига белгиланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар